Коронавирус: Қозоғистонда «қизил» зонада биргина шаҳар қолди

NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил 9 июнь ҳолатига кўра, Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицаси эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Унга кўра:

«Қизил» зонада: Нур-Султан шаҳри;

«Сариқ» зонада: Алмати шаҳри, Ақмола, Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди ва Павлодар вилоятлари;

«Яшил» зонада: Чимкент шаҳри, Алмати, Ақтобе, Жамбил, Қостанай, Қизилўрда, Манғистау, Шарқий Қозоғистон, Шимолий Қозоғистон ва Туркистон вилоятлари.

Эслатиб ўтамиз, 8 июнь куни Нур-Султан шаҳри ва Қарағанди вилояти «қизил» зонада жойлашган эди.


Сўнгги хабарлар