12:35, 02 Март 2022 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистонда қанча ўсмирлар ва аёллар «Pfizer» вакцинасини олди
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёлларни эмлаш бўйича сўнгги маълумотлар эълон қилинди, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

2022 йил 1 март ҳолатига кўра «Pfizer» вакцинасининг I компоненти билан 848 387 киши, II компонент билан 615 970 киши эмланди.
Улардан: I доза билан ўсмирлар - 702 973; ҳомиладор аёллар - 32 312; эмизикли аёллар - 110 129; II доза ўсмирлар - 514 479; ҳомиладор аёллар - 23 539; эмизикли аёллар – 77 887.