Коронавирус: Қозоғистонда битта вилоят «қизил» зонада

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги 15 февраль куни эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Коронавирус: Қозоғистонда битта вилоят «қизил» зонада

15 февралдаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасига кўра, Павлодар вилояти «қизил» зонада. Илгари «қизил» зонада бўлган Ақмола вилояти «сариқ» зонага ўтди.

«Сариқ» зонада: Нур-Султан шаҳри, Қостанай, Шимолий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон ва Ақмола вилоятлари.

Бошқа барча ҳудудлар «яшил» зонада.

Умуман олганда, Қозоғистон коронавирус тарқалиш хавфи бўйича «яшил» зонада.