Коронавирус: Қозоғистонда 25 минг киши даволанмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Айни пайтда Қозоғистонда 25 171 киши коронавирус инфекциясидан даволанмоқда, деб хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

Коронавирус: Қозоғистонда 25 минг киши даволанмоқда

11 август ҳолатига кўра 25 171 киши коронавирус инфекциясидан даволанишни давом эттирмоқда. Улар орасида 108 нафар бола бор. Стационарларда 4 713 бемор ётибди. 20 458 киши амбулатория шароитида даволанмоқда. Умумий ҳисобда 454 бемор оғир аҳволда. Уларнинг 104 нафарининг аҳволи ўта оғир. 107 бемор ЎСВга уланган.