11:43, 06 Ноябрь 2020 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистонда 25 бемор ЎСВ аппаратига уланган
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 6 ноябрь куни коронавирус инфекциясига чалинган беморлар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди, деб ёзади Kazinform.

Ҳозирда 5608 киши коронавирус инфекциясидан даволанмоқда. Улар орасида 340 бола бор. 2646 бемор касалхоналарда даволанмоқда. Амбулатория шароитида 2962 киши даволанмоқда.
Айни пайтда 155 беморнинг аҳволи оғир. Шулардан 22 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир дея баҳоланмоқда. 25 нафар бемор ўпкани сунъий вентилляция қилиш аппаратига уланган.