11:36, 17 Июнь 2021 | GMT +5
Коронавирус: Қозоғистонда 13 та ҳудуд «яшил» зонага ўтди
NUR-SULTAN. Kazinform – 17 июн ҳолати бўйича Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицаси эълон қилинди, деб хабар қилмоқда Kazinform Қозоғистонда COVID-19 тарқалишига қарши кураш бўйича идоралараро комиссиясининг Telegram каналига таяниб.
«Қизил» зонада: Нур-Султан шаҳри турибди.
«Сариқ» зонада: Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Қарағанди вилоятлари.
«Яшил» зонада: Алмати, Чимкент шаҳарлари, Ақмола, Алмати, Ақтўбе, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Қостанай, Қизилўрда, Манғистау, Туркистон, Павлодар ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари турибди.