Коронавирус: Қозоғистонда 122 мингдан ортиқ одам вакцина билан эмланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси вакцина билан эмлаш бўйича сўнгги маълумотларни эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

29 март ҳолатига кўра, вакцинанинг 1 компонентини олганларнинг умумий сони – 122 701 кишини ташкил қилди.

Вакцинанинг 2 компонентини олганларнинг умумий сони – 31 422 кишини ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой апрель ойида Қозоғистонга 3 миллион доза КВИга қарши вакцинаси келишини маълум қилганди.

Яқинда Қозоғистон мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган нанотехнологияларга асосланган иккита вакцина Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан рўйхатдан ўтказилди.

Сўнгги хабарлар