14:45, 27 Март 2021 | GMT +5
3 миллион доза вакцина апрель ойида тайёр бўлади
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой минтақавий соғлиқни сақлаш бошқармаларини апрель ойида кўп миқдордаги коронавирусга қарши вакцинасини олишга тайёр бўлишга чақирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Айни пайтда Қозоғистонда 150 минг дозани етказиб беришмоқда, 600 минг дозани ишлаб чиқаришади, яъни Қарағанди заводида 750 минг дозани олиш мумкин. Энди уни ҳудудларга етказиш керак. Ўйлайманки, бир ҳафта ичида амалга оширилади. Бундан ташқари, Қарағанди фармацевтика заводи кейинги ойда 1 миллион дозани, шу жумладан 2 миллион дозани ишлаб чиқаради. Хусусан, апрель ойида мамлакатда 3 миллион дозани олиш мумкин бўлади», - деди А. Цой Алматида КВИга қарши кураш бўйича йиғилишда.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов