Коронавирус: Қирғизистонда бир суткада 15 киши касалланган, икки киши вафот этган

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йил 21 феврал куни Қирғизистонда бир сутка давомида 15 та янги CОVID-19 вируси юқтириш ҳолати қайд этилди, дея хабар бермоқда Kazinform Қирғизистон «Кабар» агентлигига таяниб.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, улардан 10 нафари Бишкекда, беш нафари Ўш шаҳрида рўйхатга олинган.

Пандемия бошланганидан бери жами 200 337 та ҳолат қайд этилган. Ўтган сутка давомида мамлакат бўйлаб CОVID-19 ташхиси қўйилган 119 нафар бемор тузалди. Улардан: Бишкек – 65, Ўш – 2, Шу вилояти – 15, Ўш вилояти – 2, Талас вилояти – 2, Норин вилояти – 3, Иссиқкўл вилояти – 11, Жалолобод вилояти – 7, Боткен вилояти – 9 киши .

Бугунги кунда мамлакатимиз бўйича 235 нафар бемор стационар, 1366 нафари амбулатор шароитда даволанмоқда.

Охирги суткада COVID-19 инфексиясидан 2 та ўлим қайд этилди. Мамлакатда хавфли вирусдан 2946 та ўлим қайд этилган, шундан 1242 таси лаборатория ва 1704 таси клиник ва эпидемиологик жиҳатдан тасдиқланган ҳолатлар.

Бишкек шаҳрида бир суткада тиббиёт ходимлари ўртасида CОVID-19 инфекциясининг яна бир ҳолати қайд этилди. CОVID-19 ташхиси қўйилган тиббиёт ходимларининг умумий сони 7742 нафарни ташкил этмоқда.


Сўнгги хабарлар