Коронавирус инфекцияси дунёнинг 20 та давлатида кучайиб бормоқда
Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният мамлакатдаги эпидемиологик вазият ҳақида маълум қилди ва коронавирус чекловлари қайта тикланадими, деган саволга жавоб берди, деб хабар беради Кazinform.

“Мамлакатимизда коронавирус бўйича эпидемиологик вазият барқарор. Ҳозирда йигирмадан ортиқ давлат коронавирус инфекцияси кучайиб бораётганини айтмоқда. Бизда, аксинча, ўтган йилга нисбатан 30 баробар камайган. Шунинг учун биз буни назоратда ушлаб турамиз”, — деди Соғлиқни сақлаш вазири Ҳукуматда ўтказилган матбуот анжуманида.
Вазирнинг сўзларига кўра, ҳозир ҳам шикоятлар билан келиб, шифохонада даволанаётган беморлар бор. Юқумли касалликлар шифохоналари атиги 2 фоизга тўлган.
“Мамлакат бўйлаб 200 000 дозадан ортиқ вакцина (Cinofarm, Pfaizer Commirnaty) мавжуд, истаган киши вакцина олиши мумкин. Эпидемиологик вазият яхши экан, ҳеч қандай чекловлар бўлмайди”, - деди Ажар Ғиният.