Коронавирус инфекцияси Хитойда яна кучайди

BEIJING. Kazinform - Чоршанба куни материк Хитойда маҳаллий коронавирус инфекциясининг 87 та янги ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Хитой Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Улардан 44 нафари Хитой шимолидаги Хэйлунцзян провинциясидаги Хэйхэ шаҳрида ва 20 нафари Пекин яқинидаги Шицзячжуан шаҳрида қайд этилган.

Шу ҳафтада 10 миллиондан ортиқ аҳолига га Шицзячжуан шаҳрида (Хэбэй провинцияси, Шимолий Хитой) локдаун эълон қилинди. Шаҳар маъмурлари маҳаллий аҳолидан ўзларини изоляция қилишни ва коронавирус тестини топширишни сўрашди.

Хитойда коронавирус инфекциясининг янги тўлқини октябр ойи ўрталарида бошланди ва у аллақачон мамлакат провинциялари ва туманларининг ярмидан кўпига тарқалди.

Ноябр ойида Пекинда ўтказилиши режалаштирилган бир қатор халқаро форумлар коронавирус эпидемияси таҳдиди сабабли қолдирилди.

Хитой Давлат соғлиқни сақлаш комиссиясининг маълумотларига кўра, 3 ноябр ҳолатига кўра, 2020 йил декабр ойида бошланган умумий эмлаш кампанияси давомида хитойлик шифокорлар коронавирусга қарши 2,28 миллиарддан ортиқ одамни эмлашди.

Муаллиф: Руслан Сулейменов


Сўнгги хабарлар