Коронавирус: Гаага шаҳрида митинг бўлиб ўтмоқда, Ирландия «AstraZeneca» вакцинаси билан эмлашни тўхтатди

LONDON. Kazinform – Нидерландияда локдаунга қарши намойишчиларга полиция сув сепиб, резина таёқлардан фойдаланган. Ирландия «AstraZeneca» компаниясининг коронавирусга қарши вакциналарини қўллашни тўхтатган Европанинг бир қатор мамлакатлари қаторига қўшилди. Бу – вакцина билан эмланган одамларда тромбоз содир бўлганлиги ҳақида хабар билан боғлиқ. Бироқ, вакцина ва қон қуюқлашиши ўртасидаги боғлиқлик ҳали аниқланмаган. Париждаги реанимация бўлимидаги беморлар бошқа шаҳарларга кўчирилмоқда, деб хабар беради Kazinform ВВСга асосланиб.
None
None

Нидерландия полицияси Гаагадаги намойишни тарқатиш учун таёқчалар ва сув пуркагичлардан фойдаланган. Намойишчилар карантин чораларининг бекор қилинишини талаб қилмоқда.

Ирландиянинг Миллий эмлаш қўмитаси қон қуюқлашиши ҳақида Норвегиядан келган янги хабарлардан сўнг Оксфорд университети ва «AstraZeneca» компаниясининг коронавирусга қарши вакцинадан фойдаланишни тўхтатишни маслаҳат берди.

Аввалроқ, «AstraZeneca» коронавирусга қарши вакцинасин Болгария, Дания, Исландия, Норвегия ва Таиландда тўхтатилган эди. Чунки, Европанинг тахминан 30га яқин аҳолиси Оксфорд вакцинасини олганидан кейин қон қуюқлашишидан шикоят қилди.

Франция расмийлари пойтахт тиббиёт муассасаларининг ишини енгиллаштириш учун баъзи беморларни Париж ва унинг атрофидан бошқа шаҳарларга олиб ўтишга қарор қилишди.

Коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари кўпайиб бораётганига қарамай, Франция президенти Эммануэль Макрон ҳали ҳам миллий карантинни жорий қилмаган. Коронавирус статистикаси юқори бўлган баъзи шаҳарларда қатъий чоралар кўрилмоқда, улар фақат Парижда ишлатилмайди.

Сўнгги хабарлар