Коронавирус ҳеч қачон йўқолмайди - Қозоғистон бош санитария врачи

ASTANA. Kazinform - Коронавирус инфекцияси ҳар йили рўйхатга олинади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, бош санитария шифокори Айжан Есмағамбетова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Коронавирус ҳеч қаерга кетмайди. У доимо мавжуд бўлади. Вирус атроф-муҳитда ўз ўрнини эгаллаб бўлди. У ҳам худди ЎРВИ, грипп каби ҳар йил рўйхатга олинади. Фақат фарқи шундаки, касалликнинг мавсумийлиги уч йил аниқ бўлгани йўқ. Агар грипп ва ЎРВИнинг мавсумийлиги октябр-апрел ойларида кузатилса, коронавируснинг мавсумийлиги ҳали аниқланмаган. Яъни, биз касалликни йил давомида қайд этамиз. Профилактика чоралари ўзгаришсиз қолдирилади», — деди Айжан Есмағамбетова.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай


Сўнгги хабарлар