Коронавирус: Дунёдаги эпидемиологик вазият қандай

NUR-SULTAN. Kazinform - Коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси дунёдаги эпидемиологик вазиятни кўриб чиқди, дея хабар беради Kazinform.
None
None

Баварияда эмланмаган одамлар учун локдаун жорий этади.

Бундан ташқари, Рождество байрами арафасида барча федерал ҳудудларда ярмаркалар, клублар ва ичимлик жойлари ўз ишини тўхтатади, кафе ва ресторанлар соат 22:00 да ёпилади.

Маданий тадбирлар қатъий шароитларда ўтказилади.

Сингапур эмланмаган одамларга нисбатан чекловларни кучайтирмоқда.

Хусусан, коронавирусга қарши эмланмаган одамлар ижтимоий фаоллигини пасайтириши, иложи бўлса, уйда қолиб, меҳмонга ташриф буюрмасликлари керак.

22 ноябрдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналарида беш нафардан ортиқ эмланган киши бир столга ўтириши мумкин эмас.

Мексикада 15-17 ёшли ўсмирларни CОVID-19 га қарши эмлаш 19 ноябр куни бошланган.

Мамлакатдаги барча эмланишшни хоҳловчилар олдиндан рўйхатдан ўтишлари учун портал ишга туширилган.

Мексикада сурункали касаллиги ёки ногиронлиги бўлган 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирларга ҳам эмлаш ишлари олиб борилмоқда.

Сўнгги хабарлар