Коронавирус: Бразилия Хитой вакцинасини синовдан ўтказишни тўхтатди, Италия оммавий карантинни муҳокама қилмоқда

LONDON. Kazinform – Буюк Британия ҳукумати декабрь ойида оммавий эмлашни амалга оширишни режалаштирмоқда, бу 150 миллион фунтни ташкил қилади, Бразилия Хитой вакциналарини синовдан ўтказишни тўхтатди, Ливанда локдауни қайта киритди ва Дания ҳукумати барча қундузларни йўқ қилишни талаб қилишга ҳақли эмаслигини тан олди, деб хабар беради Kazinform ВВСга асосланиб.
None
None

Буюк Британия ҳукумати аҳолини оммавий эмлаш учун клиникаларга 150 миллион фунт (тахминан 200 миллион АҚШ доллар) ажратади. Эмлаш декабрь ойида бошланиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Мэтт Хэнкок маълум қилди.

Бир кун олдин, дастлабки натижаларга кўра, Pfizer ва BioNTech компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган вакцина коронавирусдан 90 фоиз ҳимоя қилиши маълум бўлди. Бу – тестнинг сўнгги босқичидаги 11 та вакцинадан биридир. Буюк Британия шу вакцинанинг 40 миллион дозасига буюртма берди.

Бразилия расмийлари хитойлик Coronavac вакцинасин клиник синовларини тўхтатди. Бу кўнгиллиларда жиддий ён таъсирлар мавжудлиги билан изоҳланди.

Шанба куни Ливанда янги икки ҳафталик локдаун жорий қилинди, бу расмийлар коронавирус тарқалишини тўхтатади деб умид қилмоқда. Ливан Бош вазирининг сўзларига кўра, мамлакат хавфли йўлга яқинлашмоқда. Бош вазир вазифасини бажарувчи Ҳасан Диаб халққа мурожаат қилиб, «Хусусий ва давлат шифохоналари энди оғир касалларни қабул қила олмайди», - деди.

Пандемия бошланганидан буён мамлакатда коронавирус юқтириш ҳолатлари 95 мингдан ортиқ рўйхатга олинган ва 732 киши вафот этган.

Дания ҳукумати, қундузларда коронавируснинг мутацияланган тури аниқланганига қарамай, фермер хўжаликларида барча қора қундузларни оммавий қирғин қилиш тўғрисида буйруқ чиқариш учун қонуний асос йўқлигини тан олди. Фермерлар касалликнинг дастлабки ҳолатлари ушбу ҳайвонларда аниқлангандан сўнг октябрь ойи охирида қундузларни йўқ қилишни бошладилар. Дания қундузлар терисини энг йирик ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади.

Италияда коронавирус тарқалиши сабабли яна тўртта минтақага «тўқ сариқ» ёки «қизил» мақом берилиши мумкин. Булар Кампания, Эмилия-Романья, Венето ва Фриули-Венеция-Джулия. Тоскана, Умбрия, Базиликата, Лигурия ва Абруццо «тўқ сариқ» мақомига эга бўлади. Чоршанба кунидан бошлаб ресторанлар тўлиқ ёпилади, минтақалар аҳолиси ўзлари яшайдиган шаҳарни тарк эта олмайди.

Расмийлар бутун мамлакат бўйлаб локдауни жорий этиш имкониятини муҳокама қилмоқдалар ва қарор 15 ноябрда қабул қилиниши мумкин. Сешанба куни Италияда 35000 дан ортиқ коронавирус юқтириш янги ҳолатлари аниқланган, 580 киши вафот эган.


Сўнгги хабарлар