Коронавирус борлигини кўрсатувчи ҳимоя ниқоби ишлаб чиқилди

None
None
TOKYO. Kazinform – Япониянинг Киото префектураси университети олимлари сиртида коронавирус излари борлигини кўрсатувчи антиқа ҳимоя ниқобини ишлаб чиқишди. Агар ниқобга коронавирус тушган бўлса, у ультрабинафша нур остида ёруғлашади, деб хабар беради Kazinform Kyodoга асосланиб.

Kyodo нашрининг хабар беришича, олимлар бунга ниқобни махсус ёруғлик тарқатувчи бўёқ билан ишлов бериш ҳисобига эришишган.

Бўёқ таркибида туяқуш тухумидан олинган антиначалар бор бўлиб, улар коронавирусга таъсир кўрсатади. 2020 йил февралида олимлар коронавируснинг пассив ва хавфсиз шаклини урғочи туяқушларга киритишган ва улар қўйган тухумлардан кўп миқдорда антитаначалар олишган.

«Биз туяқуш тухумларидан арзон нархда кўп миқдорда антитаначалар олишимиз мумкин. Келгусида мен буни ҳар ким фойдалана оладиган тестлар тўпламига айлантирмоқчиман», - деб айтган олимлар гуруҳи раҳбари Ясухиро Цукамото.

Ниқобнинг синовларида коронавирус юқтирган 32 бемор иштирок этган. Улар таққан ниқобларнинг барчаси ультрабинафша нур остида нурланган. Беморларда вирус юкламаси камайганда, ниқоблар ёруғланмай қўйган. Цукамото жамоаси 150 беморни жалб қилиб, синовларни янада кенгроқ ўтказишни режалаштирмоқда.


Сўнгги хабарлар