Коронавирус: Битта вилоят «қизил» зонада, бешта вилоят «сариқ» зонада

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги 18 февраль куни эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Коронавирус: Битта вилоят «қизил» зонада, бешта вилоят «сариқ» зонада

18 февралдаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасига кўра, Қозоғистоннинг фақат битта вилояти «қизил» зонада қолмоқда. Бу Павлодар вилояти.

«Сариқ» зонада: Нур-Султан шаҳри, Ақмола, Қостанай, Шимолий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон вилоятлари.

Бошқа барча ҳудудлар «яшил» зонада.

Умуман олганда, Қозоғистон коронавирус тарқалиш хавфи бўйича «яшил» зонада.