Коронавирус бўйича жаҳондаги вазият

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Kazinform Қозоғистонда COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Telegram каналига асосланиб, дунёдаги коронавирус билан боғлиқ вазиятни кўриб чиқади.

Перуда 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларнинг 40 фоиздан ортиғи коронавирусга қарши эмланган. Расмийлар ушбу ёш гуруҳидаги вояга этмаганларнинг 80 фоизини эмлашни мақсад қилган. 33 миллион аҳолига эга мамлакатда жами 23,8 миллион киши коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.

Индонезия август ойида коронавирусга қарши ўзининг биринчи вакцинани ишга туширишни режалаштирмоқда. Препарат клиник синовларнинг биринчи босқичидан ўтмоқда. Иккинчи босқич март ойида, апрел ойида эса камида 5000 кишини қамраб оладиган учинчи босқич бўлиб ўтади. Ҳайвонларда ўтказилган синовларда препарат дельта штаммига қарши 85% самарали бўлган.

Словакияда коронавирус сабабли фавқулодда ҳолат жорий йилнинг 22 февралидан бекор қилинади. Словакия ОАВларининг ёзишича, 28 февралдан кейин мамлакатда фақат оммавий тадбирлар иштирокчилари сонига чекловлар ва тиббий ниқоб кийиш мажбурияти амал қилади. Март ойи охиригача оммавий тадбирлар иштирокчилари сонига нисбатан чекловларни олиб ташлаш режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар
telegram