Коронавирус: Алмати касалхоналарида беморлар сони кундан-кунга ўсиб бормоқда
Унинг сўзларига кўра, беморларнинг сони кундан-кунга ўсиб бормоқда.
«Касалхонада жойлар етарли бўлса-да, вирусни юқтирганлар сони ортиб бормоқда. Албатта, биз коронавирус инфекциясининг турли хил сценарийларига тайёргарлик кўрмоқдамиз. Касалхоналардаги жойлар сони чексиз деб айтиш мумкин эмас. Оғир аҳволда бўлган одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун текширув ўтказилади. Агар оммавий инфекция юқтириш ҳолати рўй берса, бизнинг манбалар етишмаслиги мумкин. Шунинг учун бирон жойга боришдан аввал ўйланиш керак. Европа ва АҚШдаги вазият бизнинг мамлакатимизда такрорланиши мумкин. Биз одамлар кўчада эркин юрганини, кўча-кўйда кўплаб одамлар юрганини кўряпмиз. Мен одамларни янада маъсулиятли бўлишга чақираман», - деди у.
Унинг айтишича, мамлакат ва шаҳардаги ҳозирги эпидемиологик вазият Италия ва АҚШдаги аҳвол билан таққослаганда ёмон эмас.
Муаллиф: Алма Муқанова