Коронавирус: аксарият исроилликлар вакцина билан эмланди ва мамлакатда чекловлар бекор қилинди

NUR-SULTAN. Kazinform – Исроил нормал ҳаётга қайтмоқда, деб хабар беради Kazinform ВВСга асосланиб.
None
None

21 февраль, якшанба куни Исроил коронавирус инфекциясининг тарқалишига чекловларни бекор қилди.

Аҳолининг тахминан ярми вакцина билан эмлашнинг биринчи қисмини олган. Мамлакатда спорт заллари, меҳмонхоналар ва диний муассасалар фаолияти қайта тикланди. Ташриф буюрувчилар ўзларининг вакцина билан эмланганлигини ёки антитаналари борлигини тасдиқловчи ҳужжатни олиб келишлари шарт. Вакцина ёки антитана борлиги тўғрисидаги маълумотлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан буюртма қилинган махсус мобил иловада намойиш этилади.

Бундан ташқари, Исроилдаги барча дўконлар жонланади, уларга ташриф буюриш учун коронавирус инфекциясига қарши иммунитетингизни исботлашингиз шарт эмас. Исроилликлар ҳанузгача ижтимоий масофани сақлашга мажбурдирлар. Зиёфат заллари ва ресторанларда рақсга тушиш тақиқланади ва бир вақтнинг ўзида масжидга, ибодатхонага, черковга келганлар сони ярмидан ошмаслиги керак.

Исроилдаги вакцинация кампанияси - дунёдаги энг фаол ва тезкор кампаниялардан биридир. Pfizer вакцинасининг биринчи қисмини 9 миллион кишининг 45 фоиздан кўпроғи аллақачон олган.

Расмийларнинг фикрига кўра, вакцинанинг икки дозаси самарадорлиги - 95,8% ни ташкил қилади. Исроилда пандемия бошланганидан бери 740 минг киши коронавирус юқтирган ва тахминан 5,5 минг киши вафот этган. Ҳокимият ўтган йили уч марта қатъий карантин жорий этди. Исроил ҳукумати тўртинчи карантин бўлмайди деб ваъда берди.


Сўнгги хабарлар