«Қорғас»да замонавий озиқ-овқат хаби ташкил этилади

2026 йилга қадар «Қорғас» базасида замонавий озиқ-овқат хабини ташкил этиш режалаштирилган. Бу ҳақда ҚР Бош вазири Алихан Смаиловнинг Парламент депутатлари саволига берган жавобида айтиб ўтилди, деб хабар беради Кazinform.

Қорғас
Фото: mcps_khorgos/Instagram

“2026 йилга қадар «Қорғас» негизида озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва тарқатишга йўналтирилган замонавий озиқ-овқат хаби ташкил этиш режалаштирилган. Озиқ-овқат марказини яратиш давлат даражасидаги вазифадир. Унинг ечими халқаро товар айирбошлашга туртки бериш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини рағбатлантириш ва ҳудудий миқёсда аралаш инфратузилмани (омборлар, омборхоналар, қуритгичлар, маҳаллий қайта ишлаш корхоналари) шакллантириш имконини беради”, – деди Ҳукумат раҳбари ўз жавобида.

Унинг сўзларига кўра, ушбу ташаббусни амалга ошириш мақсадида “Атамекен” Миллий тадбиркорлар палатаси ва Қозоғистон Савдо корхоналари ассоциацияси билан ҳамкорликда савдо-логистика хаби орқали йирик улгуржи савдони амалга ошириш имкониятларини қонун ҳужжатларида тасдиқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, савдо соҳасидаги қонунчиликни ўзгартиришнинг қуйидаги 2 йўли кўриб чиқилмоқда:

— “йирик улгуржи ва кичик улгуржи савдо” тушунчаларини жорий этиш ва йирик улгуржи савдони савдо-логистика хаби ва улгуржи тарқатиш марказлари орқали қайта йўналтириш;

— улгуржи савдони савдо-логистика хаби ва улгуржи савдо марказлари орқали тўлиқ алмашиш.

“Жорий йилнинг 11 октябрь куни Савдо ва интеграция вазирлиги “Атамекен” МТП сайтида ушбу ёндашувларни муҳокама қилди. “Натижаларга кўра, барча билдирилган позицияларни ҳисобга олган ҳолда, “Атамекен” МТПнинг бирлаштирилган позициясини тайёрлаш тўғрисида қарор қабул қилинди”, – деди Алихан Смаилов.

Сўнгги хабарлар