Кореянинг Қозоғистондаги микромолия ташкилоти банкка айланади

ASTANА. Кazinform - Кореянинг Қозоғистондаги BNK Finance Kazakhstan микромолия ташкилотини банкка айлантириш тарафдориман. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордада Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль билан бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича қўшма баёнотида маълум қилди.

Банк
Фото: BNK Finance Kazakhstan

“Бугун банк назорати соҳасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Янги ҳужжат сармояларнинг хавфсизлигини назорат қилиш тартибини тартибга солади. Мамлакатда Кореянинг BNK Finance Kazakhstan микромолия ташкилоти мавжуд. Мен уни иккинчи даражали банкка айлантириш қарорини қўллаб-қувватлайман”, — деди Давлат раҳбари.

Президент икки давлат ўртасида илм-фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик изчил мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади.

“Ҳозирги кунда мингдан ортиқ қозоғистонлик ёшлар Корея олий таълим муассасаларида таҳсил олмоқда. Маълумки, Қозоғистонда техник мутахассислар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Буни кореялик ҳамкасбларимиз қўллаб-қувватламоқда. Мамлакатларимиз фан-техника соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар. Шу муносабат билан Туркистонда Кореянинг Woosong университети филиалини очиш масаласи ишлаб чиқилади”, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президент маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга ҳам эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

“Қозоғистонда яшовчи корейс диаспорасига ўз тилини сақлаш ва ривожлантиришда ёрдам кўрсатилади. Шу мақсадда ҳар икки давлат ҳудудида маданий тадбирларни мунтазам ўтказишга келишиб олдик. Ҳозирда Қозоғистон фуқаролари Кореяга 30 кунгача визасиз боришлари мумкин. Яқин келажакда Астана-Сеул йўналишида тўғридан-тўғри рейс очилади. Ҳаво қатновларининг кўпайиши икки давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашига шубҳа йўқ”, — деди Давлат раҳбари.

Сўнгги хабарлар