Кореяда COVID-19 юқтириш бўйича кунлик антирекорд ўрнатилди

SEUL. YONHAP-Kazinform – 17 ноябр куни Корея Республикасида коронавирус инфекциясининг 3290 та янги ҳолати қайд этилди, деб хабар беради Kazinform YONHAP агентлигига асосланиб.
None
None

Корея Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш бошқармаси маълумотларига кўра, бу ўтган йилнинг январ ойида вируснинг биринчи ҳолати қайд этилганидан бери мамлакатда энг кўп ҳолатлардир.

Аввалги антирекорд – 3270 киши жорий йилнинг 25 сентабр куни рўйхатга олинган эди. 1 ноябр куни мамлакатда кўплаб чекловлар олиб ташланган ва аҳоли аввалги турмуш тарзига қайтганидан сўнг вирусни юқтирганлар сони ошди.

Хавфли вирусни юқтирганларнинг аксарияти – 78%и Сеул, Инчхон ва Кёнгидо вилоятида қайд этилган.

Пандемия бошланганидан бери Жанубий Кореяда жами касалланганлар сони 406 065 кишига етди. Сўнгги сутка давомида 29 киши COVID-19 вируси асоратларидан вафот этган.

Мамлакатда аҳолининг 81,2 фоизи коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини олган, 77,8 фоизи эса тўлиқ эмланган.


Сўнгги хабарлар