Кореяда бир қанча ишчилар тупроқ остида қолиб кетди
Қутқарувчилар бедарак йўқолган ишчиларни қидиришда давом этмоқда. Расмийларнинг маълум қилишича, воқеа соат 10:08 да Кёнги провинцияси Янжу шаҳрида карьерни бузиш учун чуқур қазиш вақтида содир бўлган.
Тупроқ кўчкиси остида қолганларни қидиришга 50 нафар қутқарувчи, 20 та техника ва битта қутқарув ити жалб қилинган. Бироқ, баландлиги 20 метргача бўлган тупроқнинг кўплиги уларнинг ишига тўсқинлик қилмоқда.
Аввалроқ соат 16:25 да 28 ёшли ишчининг жасади, кейин эса яна 55 ёшли ишчининг жасади топилган.
Расмийлар қутқарув операциясига қўшимча экскаваторлар жалб этилишини айтди.
Карьер қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи Sampyo компаниясига тегишли.
Бош вазир Ким Бу Гум расмийларга кўчки остида қолган ишчиларни қутқариш учун барча имкониятларни ишга солишни буюрди.