Корея ва Қозоғистон ўртасидаги маданий алмашинув йилига бағишланган концерт бўлиб ўтади
Ушбу концерт Корея ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро маданий алмашинув йилига бағишланган бўлиб, икки давлат дўстлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Концертда Корея миллий оркестри дирижёри, кореялик пансори хонанда Ли Синг Хвон ва Қозоғистон дўмбирачилари иштирок этишади. Тадбир 100 дақиқа давом этиши режалаштирилган.
Икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларнинг аҳамиятини таъкидлаш мақсадида контцертда анъанавий қозоқ чолғу асбоблари ва корейс симфоник мусиқаси уйғунлашган ҳолда ижро этилади.
«Ушбу тадбир Корея ва Қозоғистон ўртасида сўнгги 30 йил давомида маданий алмашинув йўли билан ўрнатган дўстликни намойиш этади ва бу икки мамлакат мусиқачилари ижросидаги гўзал куй ва гармониялардан баҳраманд бўлиш вақти бўлади. Кўпчилик ушбу тадбирга қизиқиш билдиради ва иштирок этади, деб умид қиламиз», — деди лойиҳа ташкилотчиларидан бири Чон Хянг Ми.
Тадбирда қатнашиш бепул, 8 ва ундан катта ёшдагилар учун очиқ. Чипталарни 28 августдан бошлаб Ticketon (https://ticketon.kz) сайтида онлайн брон қилиш мумкин.