Корея Республикаси ноқонуний муҳожирлар учун «яшил йўлак» жорий этди

None
Фото: KBS News
АSTANА.Каzinform – Корея Республикаси Адлия вазирлиги жорий йилнинг 31 декабрига қадар мамлакатда ноқонуний яшаётган хорижликларнинг ихтиёрий равишда чиқиб кетиши учун махсус муддат жорий қилади, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Корея Республикаси Адлия вазирлигининг 8 сентябрь куни эълон қилган хабарига кўра, «яшил йўлак» доирасида ноқонуний муҳожирлар ўз ихтиёри билан чиқиб кетган тақдирда, жарима ва Корея Республикасига кейинги кириш тақиқланишидан озод қилинади. «Яшил йўлак»нинг мамлакатга ноқонуний кириб келган, ҳужжатларни қалбакилаштирган ёки жиноий ишларда иштирок этган ноқонуний муҳожирларга алоқаси йўқ.

Муаллиф: Смағулова Еркежан


Сўнгги хабарлар
telegram