20:13, 09 Январь 2024 | GMT +5
Корея парламенти ит гўштидан фойдаланишни тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллади

Парламент итларни кўпайтириш ва сўйишни, шунингдек, ит гўштини тарқатиш ва сотишни тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллади – парламентнинг 208 аъзоси ёқлаб, икки нафари бетараф овоз берди.
Ҳукмрон партия ва асосий мухолифат вакиллари биргаликда ҳайвонлар ҳуқуқларига эътиборни кучайтириш масаласини кўтариб, мамлакатда уй ҳайвонлари сонининг кўпайиши муносабати билан итларни сақлаш ва сўйишни тақиқловчи махсус қонун лойиҳасини қабул қилиш зарурлигини кўтардилар.
Бунгача жанубий кореяликларнинг ҳар 10 нафаридан 9 нафари ит гўштини истеъмол қилишни истамаслигини айтган.