Корея Қозоғистон билан саноатни ривожлантириш тажрибасини баҳам кўрмоқчи

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Стратегик тадқиқотлар институти ва Корея Республикаси элчихонаси саноат ва иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди, деб хабар беради Kazinform.
None

«Сўнгги 10 йилда мамлакатимиз иқтисодиёти реал кўрсаткичларда 36,4 фоизга ўсди. Бироқ, барча ички ресурслар, фойдали қазилмалар ва бўш ерлар салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, кўпроқ нарсани қилиш мумкин эди. Қозоғистон агросаноат, нефть-кимё, нодир металларни қайта ишлашни ривожлантиришда катта имкониятларга эга. Етакчи жаҳон стандартларига эришиш учун илм-фан, инсон капитали ва технология ривожланиши синтезига эътибор қаратишимиз керак», – деди ҚСТИ директори Еркин Туқимов «Қозоғистон келажагини режалаштиришда Корея саноатини ривожлантириш тажрибасидан фойдаланиш имкониятлари ва чекловлари» семинарида.

Унга кўра, Қозоғистонда Жанубий Корея капитали иштирокидаги 500 га яқин қўшма корхона фаолият юритмоқда.

photo

«Мамлакатларимиз ўртасида умумий қиймати 4,5 миллирд бўлган 58 та қўшма инвестиция лойиҳаси мавжуд. Корея Қозоғистоннинг муҳим ҳамкори бўлиб, у 5 та йирик савдо ҳамкори қаторига киради ва сармоя киритиш бўйича 6-ўринни эгаллайди. Ўтган йил якунларига кўра, икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 6 миллиард доллардан ошди. Бу 2021 йилга нисбатан икки баравар (231 фоиз) кўпроқ ўсганлигини кўрсатади», – деди Е. Туқимов.

Институт раҳбари икки давлатнинг етакчи таҳлилий марказлари ўртасидаги кучли эксперт мулоқоти иқтисодиёт ва давлатлараро муносабатларни ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Ўз навбатида, Корея Республикасининг Қозоғистондаги элчиси Чжо Тэ-ик Корея молиявий ёрдам олувчи дунёдаги энг қашшоқ давлатдан иқтисодий жиҳатдан қудратли давлатга айлангани, мамлакатни демократлаштириш ва саноатлаштириш йўлида муваффақият қозонганини таъкидлади.

Унинг қўшимча қилишича, бугунги семинар орқали Қозоғистон билан уларнинг ривожланиш тажрибасини баҳам кўриш муҳим.


Сўнгги хабарлар