Корея компанияси Туркистон ва Атирау вилоятларида газ электр станциясини қуришни режалаштирмоқда

ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон-Корея бизнес-форумида икки томонлама муносабатларни энергетика соҳасидаги технологик ҳамкорликка кенгайтириш тарафдори эканини маълум қилди.

Электр станцияси
Фото: Pixabay

“Дунёда энергия манбаларининг ўзгариши муносабати билан яшил энергия соҳасидаги ҳамкорлик кўламини кенгайтириш тобора долзарб бўлиб бормоқда. Бугунги кунда Қозоғистоннинг муқобил энергия соҳасидаги салмоқли салоҳияти кўплаб глобал ўйинчиларнинг эътиборини тортмоқда. Умид қиламизки, Жанубий Корея компаниялари билан бу борадаги ҳамкорлик тажриба алмашишдан тортиб, аниқ лойиҳаларни амалга ошириш ва технологиялар трансферигача тизимли равишда кенгайтирилади”, — деди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг сўзларига кўра, Қозоғистон анъанавий энергия манбаларини ривожлантиришдан манфаатдор.

“Шунинг учун биз Doosan Enerbility компаниясининг Туркистон ва Атирау вилоятларида газ электр станцияси қуриш режасини қўллаб-қувватлаймиз”, – деди Давлат раҳбари.

Сўнгги хабарлар