Корея кемасозлик компанияси ўзбекистонлик ишчилар сонини кўпайтирмоқчи

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари 300 нафарга яқин ўзбекистонлик меҳнат фаолиятини олиб бораётган «Hyundai Samho Heavy Industries» йирик кемасозлик комплекси масъуллари билан учрашди. Бу ҳақда Kazinform агентлик матбуот хизматига таяниб хабар беради.
None
None

Учрашувда келгуси йилда ушбу комплексда иш ҳажми кўпайиб, меҳнат мигрантларига талаб ортиши таъкидланди.

Корея Республикасидаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, айни дамда Ўзбекистон Республикасидан меҳнат мигрантлари ушбу давлатга кириб бораётгани ва Ўзбекистондан ишчи кучини ёллашда амалдаги тартиб бўйича корейс томонига маълумот берилди.

Шунингдек, «Hyundai Samho Heavy Industries» вакиллари томонидан келгуси йилда Ўзбекистон Республикасидан ишчи кучи ёллаш режалаштирилгани таъкидланди ва мазкур жараён юзасидан яқиндан ҳамкорликда иш олиб боришга келишилди.

Сўнгги хабарлар