Қорақалпоқ ўтови Гиннес рекордлар китобига киритилди

Қорақалпоқ ўтови Гиннес рекордлар китобига киритилди
Фото: очиқ манбалардан олинган

Нукус шаҳри ҳудудидаги «Оқ қуш» мажмуасида барпо этилган дунёдаги энг катта диаметрли қорақалпоқ халқининг миллий қора уйи (ўтов) Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда Kazinform  yuz.uzга таяниб хабар беради. 

Қорақалпоқ ўтови Гиннес рекордлар китобига киритилди
Фото: очиқ манбалардан олинган

Мазкур ўтовнинг диаметри 40,5 метрдан иборат.

Қорақалпоқ ўтови Гиннес рекордлар китобига киритилди
Фото: очиқ манбалардан олинган

Бугун «Оқ қуш» мажмуасида Гиннес рекордлар китоби сертификатининг тантанали топшириш маросими ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев, давлат идоралари раҳбарлари, маҳаллий ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Сўнгги хабарлар
telegram