Қорақалпоғистонда “Орол балиқларидан 99 тур таомлар” фестивали ўтказилади

Қорақалпоғистонда “Орол балиқларидан 99 тур таомлар” фестивали
Фото: ЎзА

Жорий йилнинг 29-30 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманининг энг чекка “Белтау” овул фуқаролар йиғинида “Орол балиқларидан 99 тур таомлар” гастрономик ҳамда “Аббозовози – Қаратеран оҳанглари” фольклор фестиваллари ўтказилади, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, “Ўзбекбалиқсаноат” бирлашмаси, Маданият вазирлиги, Тахтакўпир тумани ҳокимлиги ҳамда қатор ташкилотлар томонидан ташкил этилмоқда.

Фестиваль доирасида ошпазлар мусобақаси, миллий халқ ўйинлари, ҳунармандлар кўргазмалари, концерт дастури, таниқли жиров ва бахшилар чиқишлари, қур томошаси ва бошқа кўплаб маданий-кўнгилочар тадбирлар ўтказилади.

Сўнгги хабарлар
telegram