Қорақалпоғистонда эр-хотин ва уларнинг қариндоши ис газидан заҳарланиб вафот этди

тез ёрдам
Фото: UzA

TASHKENT. Kazinform - Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uzга маълумот берди, деб хабар беради Kazinform.

Маълум бўлишича, Жорий йилнинг 18 октябрь куни эрталаб соат 07:51 атрофидм Республика шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш маркази ҚР филиали шифокори К.Е. “102” қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, Нукус шаҳрида яшаган 1999 йили туғилган Я.А. ва унинг 2001 йили туғилган турмуш ўртоғи Я.М. ҳамда уйига меҳмон бўлиб келган қариндоши 1997 йили туғилган Т.А.лар ис газидан заҳарланиб, вафот этганлиги ҳақида хабар қилган.

“Воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи юборилиб, олиб борилган суриштирув ишлари давомида, фуқаролар Я.А., Я.М. ва Т.А.лар уйнинг иситиш қозонхонаси мўрисидан чиққан ис газидан (угар) заҳарланиб вафот этганлиги аниқланган”, - дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, Нукус шаҳрида фуқаро Я.А. ва турмуш уртоғи Я.М.лар яшаб келганлиги, фуқаро Т.А. бир кун олдин бу уйга меҳмондарчиликка келганлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Сўнгги хабарлар
telegram