Қора-Болта дарёсига 20 тонна бензин тўкилиб, ичимлик суви таъминоти тўхтатилди

Қирғизистонда бензин ташувчи автомашина аварияга учради ва натижада 20 тонна бензин Қора-Болта дарёсига тўкилиб кетди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Kabarга таяниб хабар беради.

Ҳодиса
Фото: kabar.kg

Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, Бишкек—Ўш йўлининг 113-километрида ёқилғи ташувчи DAF русумли юк машинаси бетон панжарага бориб урилган ва ағдарилиб кетган.

ЙТҲ оқибатида 28 ёшли ҳайдовчи тан жароҳати олиб, туман касалхонасига етказилган.

20 тонна бензин автоцистернадан дарёга тўкилган. Шу сабабли яқин атрофдаги Толди-Булоқ ва Сосновка қишлоқларига ичимлик суви етказиб бериш тўхтатилди. Ҳозирда сув таркиби текширилмоқда.

Сўнгги хабарлар