Қор, яхвонлик, бўрон - 21 декабр куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўрта ер денгизи циклонининг чуқур ўтиши ва атмосферанинг фронтал қисмларининг ўтиши муносабати билан Қозоғистон Республикасининг кўп қисмида ёғингарчилик, асосан қор, яхвонлик, қор бўронлари сақланиб қолади. Қозоғистон Республикаси ҳудудида кучли шамол эсади, туман тушиши мумкин.
Астана шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзида қор ёғади, қор бўрони бўлади. Шамол жануби-ғарбдан шимоли-ғарбга эсади, шамол тезлиги 9-14 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати кечаси -10-12 даражагача совуқ, кундузи -7-9 даражагача бўлади.
Алмати шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, кун охирида ёғингарчилик (қор, ёмғир) бўлади. Шамол шимоли-ғарбдан эсади, тезлиги 2-7 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати кечаси -4-6 даражагача, кундузи +2°+ 4° даражагача бўлади.
Чимкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, эрталаб ва кундузи ёғингарчилик (қор, ёмғир), яхвонлик, бўрон бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан, шимоли-ғарбдан 8-13 м/с гача, эрталаб ва кундузи 15-20 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 1+1°С даражагача бўлади.