Қор ва совуқ: синоптиклар яқин кунларда Қозоғистонда қандай об-ҳаво бўлишини айтишди
ASTANA. Kazinform - Яқин икки кун ичида Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида қор ёғади, шанба кунига қадар ҳам туман тушиши кутилмоқда, деб хабар беради “Қазгидромет”.
Мамлакатнинг шимолий ярмида қор бўрони бўлади, жанубда ёмғир қорга айланиши мумкин ва ер музлаши кузатилади. 19-20 декабрь кунлари шимоли-ғарбий, шимолий ва марказда, шунингдек, 20 декабрда республиканинг жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда кучли қор ёғиши кутилмоқда.
21 декабрь куни ғарбий антициклоннинг таъсирида мамлакат ғарбида ҳаво асосан ёмғирсиз бўлади. Шимолда, жанубда ва марказда совуқ бўлади.
Кечаси республиканинг шимоли-ғарбий ва шимолида ҳаво ҳарорати -10...-20 гача, марказда -13...-25 даражагача пасаяди.
Республиканинг жануби ва жануби-шарқида термометрлар кечаси -7...-13 даражагача, тоғли ҳудудларда эса -15...-18 даражагача тушади.