07:09, 10 Октябрь 2023 | GMT +5
Қор, чанг бўрони, ёмғир - 10 октябрь куни Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади
Қазгидромет Қозоғистон ҳудудларида 10 октябрь куни содир бўладиган хавфли метеорологик ҳодисалар бўйича прогноз консультациясини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Қозоғистоннинг ғарбий, шимоли-ғарбий ва шимолида ёғингарчилик бўлади, кечаси мамлакат шимоли-ғарбида кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Республика бўйлаб кучли шамол бўлиши, Қозоғистон Республикасининг ғарбида яхвонлик, жануби-ғарбда чанг бўрони, ғарб, шимоли-ғарб ва шарқда кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилмоқда.
Қизилўрда вилоятида кучли ёнғин хавфи кутилмоқда, Жамбил, Туркистон вилоятлари, Қизилўрда вилояти ғарбида кучли ёнғин хавфи сақланиб турибди.