Контейнер ташийдиган кема АҚШ қирғоқларида тиқилиб қолди

GONKONG. Кazinform - Тайваннинг Evergeen Мarine корпорацияси томонидан бошқариладиган 334 метр узунликдаги Ewer Forward контейнер кемаси АҚШнинг шарқий қирғоқларида тиқилиб қолди. Бу ҳақда Kazinform Тайвань марказий ахборот агентлигига таяниб хабар беради.
None
None

Юк ташиш компанияси маълумотларига кўра, ҳодиса Гибсон ороли яқинидаги Чесапик кўрфазида, кема Балтимор портидан чиқиб кетганидан кейин содир бўлган.

Оператор кема туби ва корпусининг ҳолатини текшириш учун ғаввослардан фойдаланиш ниятида. Ҳозирча акваторияга ёнилғи оқиши аломатлари йўқ. Айни пайтда компания АҚШ расмийлари билан кемани имкон қадар тезроқ олиб чиқиш учун ишламоқда.

Сўнгги хабарлар