Конституцияга ўзгартиришлар киритиш юзасидан ҳудудлардан 400 дан ортиқ таклифлар келиб тушди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси базасида «Ёшлар ва референдум» мавзуида ўқув семинари бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Семинардан кўзланган мақсад – референдум бўйича ёшлар ўртасида тушунтириш ишларини олиб боришдан иборат.

Тадбирда Референдум ўтказувчи Марказий сайлов комиссияси раиси Нурлан Абдиров республика референдумини ташкил этиш масалаларига тўхталиб ўтди.

– Ҳудудларга сафар давомида 443 та аниқ таклифлар тўпланди. Учрашувлар норасмий шаклда бўлиб ўтди. Биз бутун Қозоғистон бўйлаб саёҳат қилдик, 10 мингга яқин киши билан учрашдик. Биз билдирилган таклифларни инобатга олиб, ҳозир уларни таҳлил қилмоқдамиз, – деди Н.Абдиров.

Йиғилишда Конституцияга киритилган асосий ўзгартиришлар тушунтирилди.

Тадбирда республика ва вилоят ёшлар ташкилотлари етакчи ва фаоллари, вилоят ёшлар ресурс марказлари, таълим муассасалари ёшлар қўмиталари ходимлари, Нур-Султан шаҳридаги олий таълим муассасалари талабалари, магистрантлари ва докторантлари иштирок этди.

Семинар ташкилотчилари Қозоғистон Республикаси Референдум ўтказиш бўйича Марказий комиссия ва Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси электорал таълим марказидир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Республикаси Президентининг жорий йил 5 майдаги 888-сон Фармонига мувофиқ, 5 июн куни Қозоғистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича республика референдуми ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди.

Қозоғистон Республикаси фуқаролари референдумда ҳатто чет элда ҳам овоз беришлари мумкин.

Муаллиф: Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар