16:37, 28 Декабрь 2023 | GMT +5
Конгода сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида 40 киши ҳалок бўлди

Расмийларга кўра, камида 20 киши Букаву шаҳрида ва яна 20 киши 50 километр узоқликдаги қишлоқда ҳалок бўлган.
Букаву шаҳрида яшовчи Ивонн Мукупи қўшнисини сел сувлари олиб кетганини айтди.
"Биз дарахтлар остидан учта жасадни топдик, аммо қолганлари ҳали топилмади", – деди у.
Нотўғри шаҳарсозлик ва заиф инфратузилма туфайли бундай шаҳар ва қишлоқлар кучли ёғингарчиликка қарши ҳимоясиз қолган, бундай ҳолатлар Африкада ҳароратнинг ошиши билан кучайиб бормоқда, дейди БМТ иқлим экспертлари.
Сешанба куни ҳам Конго ДР провинцияларидан бирида кучли ёмғирлар оқибатида камида 22 киши ҳалок бўлди.