Конгода Эбола эпидемияси қайта пайдо бўлиши мумкин

ASTANА. Кazinform – Конго Демократик Республикасида 10—22 январь кунлари Эбола эпидемиясига ўхшаш аломатлари бўлган касалликдан саккиз киши ҳалок бўлди, деб хабар беради ТАСС ахборот агентлиги.

Конго
Фото: report.az

Эбола эпидемияси Конгонинг шимоли-ғарбий қисмида қайта пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда Actualite янгиликлар портали Қизил Хоч қўмитасининг Экватор провинцияси раҳбари Коломба Мампуяга таяниб хабар берди.

10-22 январь кунлари провинцияда саккиз киши Эбола касаллигига ўхшаш касалликдан вафот этган. Касалланганларнинг умумий сони 12 нафарни ташкил этади. Марҳумлардан олинган намуналар лабораторияга юборилган.

— Фақат лаборатория натижалари минтақа ҳукуматига Эбола вируси қайтадан пайдо бўлган ёки йўқлигини расман эълон қилиш имконини беради, - деди Мампуя.

Эбола вирусининг энг сўнгги пайдо бўлиши 2022 йилнинг апрель-июль ойлари орасида Экватор провинциясида содир бўлган. Ўша пайтда юқтирган беш кишининг барчаси вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қизил Хоч ташкилоти Конгода уруш туфайли Эбола ва mpox вируслари лабораториядан сизиб чиқиши мумкин экани ҳақида хабар берган эди.

Сўнгги хабарлар