08:20, 31 Январь 2022 | GMT +5
Конгода БМТ ходимларини ўлдирган 51 киши ўлим жасосига ҳукм қилинди
NUR-SULTAN. Кazinform - Конго Демократик Республикасидаги ҳарбий трибунал 2017 йилда БМТнинг икки ходимини ўлдиришда айбланган 51 кишини ўлим жазосига ҳукм қилди, дея хабар беради Кazinform Agence France-Presseга таяниб.
Ишда 54 нафар айбланувчи бор эди. Бир гумонланувчи 10 йилга озодликдан маҳрум этилди, яна икки нафари оқланди.
Шу билан бирга, агентлик 2003 йилдан буён Конгода ўлим жазосига мораторий жорий этилганини таъкидлади. Шунинг учун маҳкумлар умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинади.
БМТнинг икки ходими - АҚШ фуқароси ва Швеция фуқароси 2017 йилнинг март ойида Конгонинг Касаи провинциясида бедарак йўқолган эди. Улар минтақадаги қуролли тўқнашувларда ҳалок бўлган одамларнинг оммавий қабрлари қаердалигини текширишган.