Конференциялар лигаси: “Фиорентина” ва “Олимпиакос” финалда ўйнайди
ASTANА. Кazinform - UEFА Конференциялар лигаси финалида тўқнаш келадиган футбол жамоалари аниқланди.

Ярим финалнинг илк учрашувида “Брюгге” (Бельгия) ва “Фиорентина” (Италия) жамоалари тўқнаш келишди.
7 май куни бўлиб ўтган жавоб учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Аммо бир ҳафта олдин бўлиб ўтган баҳсда "Фиорентина" рақибини 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Икки ўйин натижасига кўра, Италия клуби Европа лигаси финал босқичига йўлланма олди. Улар 24 йилдан кейин шундай имкониятга эга бўлмоқдалар. Ўшанда UEFА кубоги деб аталган мусобақанинг икки ўйиндан иборат финалида Италиянинг “Ювентус” жамоасига имкониятни бой берган эди (3:1, 0:0).
Бугун, 10 май куни эса “Олимпиакос” (Греция) ва “Астон Вилла” (Англия) яна бир ярим финал ўйинида куч синашди. Англияда бўлиб ўтган илк учрашувда Греция клуби 4:2 ҳисобида зафар қучганди.
Греция клубидан Айюб Эл-Кааби бугунги ўйиннинг 10 ва 78-дақиқаларида дубл қайд этди.
Шу тариқа “Олимпиакос” рақибини 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва финалга йўлланма олди.
Энди улар 29 май куни финалда “Фиорентина”га қарши майдонга тушади.
Ушбу ўйин Греция пойтахти Афинадаги «Айя-София» стадионида бўлиб ўтади.
Ушбу турнир 2021 йилдан бери мунтазам ўтказиб келинмоқда. Ҳозирча, 2022 йилда - "Рома" (Италия), 2023 йилда - "Вест Хэм Юнайтед" (Англия) жамоалари чемпион бўлишди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UEFA Чемпионлар лигаси финалида тўқнаш келадиган жамоалар аниқланган эди.