Конференциялар лигаси: Бугун “Астана” Норвегия жамоасига қарши жавоб учрашувини ўтказади
ASTANА. Кazinform - Қозоғистоннинг “Астана” клуби бугун UEFA Конференциялар лигаси плей-офф босқичида Норвегиянинг “Бранн” жамоасига қарши жавоб ўйинини ўтказади.
Учрашув 29 август куни Алмати шаҳрида маҳаллий вақт билан соат 19:00да бошланади ва «Sports+» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Икки жамоа ўртасидаги илк учрашувда пойтахт клуби рақибига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Ушбу ўйинда македониялик Александр Ставрев бош ҳакамлик қилади. Унга ҳамюртлари Деян Костадинов ва Гоце Петрескилар ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам ҳам ўша мамлакат вакили - Игорь Стойчевски.
Турнирнинг иккинчи саралаш босқичидан старт олган “Астана” биринчи даврада Молдованинг “Милсами” клубини (1:0, 1:1), кейин Руминиянинг “Корвинул” жамоасини (2:1, 6:1) мағлуб этди (2:1, 6:1).
"Бранн" жамоаси 1908 йилда Берген шаҳрида ташкил этилган. Норвегияда уч марта чемпион бўлган. Шу кунгача у бир неча бор еврокубок ўйинларида иштирок этган. 2007/08 йилги мавсумда UEFA кубоги гуруҳ босқичида ўз гуруҳида учинчи ўринни эгаллади.
Бу йил еврокубоклар мавсумида Конференциялар лигаси иккинчи ва учинчи саралаш босқичларида Нидерландиянинг «Гоу Эхед Иглз» клубини (0:0, 2:1) ва Шотландиянинг “Сент Мирренс” жамоасини (1:1, 3:1) ҳисобида мағлуб этди.