Конференциялар лигаси: “Ақтўбе” бугун Босниянинг “Сараево” жамоасига қарши ўйнайди

ASTANА. Кazinform - Бугун, 11 июль куни УEФА Конференциялар лигасининг биринчи саралаш босқичи доирасида “Ақтўбе” ўз майдонида Босниянинг “Сараево” жамоасини қабул қилади.

Футбол
Фото: Мақсат Шағирбаев/ Kazinform

Ўйин соат 20:00да бошланади ва «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

"Сараево" жамоаси 1946 йилда ташкил топган. 1998/99, 2006/07, 2014/15, 2018/19, 2019/20 йиллардаги Босния ва Герцеговина чемпиони бўлган.

Бу клуб мунтазам равишда еврокубоклар ўйинларида қатнашади. Аммо ҳали гуруҳ босқичига чиқмаган.

Ўтган мавсумда “Сараево” ўз мамлакати чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллаганди.

Жамоа асосан маҳаллий футболчилардан иборат. Қолаверса, Колумбия, Гана, Бразилия, Грузия ва бошқа давлатлардан ҳам футболчилар бор.

Эслатиб ўтамиз, Қостанайнинг “Тобол” жамоаси футбол бўйича Европа лигасининг биринчи саралаш босқичи доирасида Словакиянинг «Ружемберок» жамоаси билан куч синашади.

Учрашув Астана вақти билан соат 22:00да бошланади ва «Sport Plus Qazaqstan» ва "Ел Арна" телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чемпионлар лигасининг биринчи саралаш босқичида “Ордабаси” Молдованинг “Петрокуб” жамоаси билан дуранг ўйнаган эди.

Сўнгги хабарлар