Конференциялар лигасида «Ақтўбе» «Торпедо Кутаиси»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

ASTANА. Каzinform – Бугун Қозоғистоннинг «Ақтўбе» жамоаси UEFА Конференциялар лигаси иккинчи саралаш босқичининг илк ўйинини ўтказди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Ақтўбе клуби бу сафар ўз майдонида Грузиянинг «Торпедо Кутаиси» жамоасини қабул қилди.

Учрашув давомида Қозоғистон клуби ишончли ўйин кўрсатди. Натижада 34-дақиқада «Ақтўбе»дан Алибек Қасим пенальтидан фойдаланди. 43-дақиқада эса Милош Райкович ҳисобни оширди. Максим Самородов 73-дақиқада ҳисобдаги фарқни оширди.

«Торпедо Кутаиси»дан Георгий Арабидзе 89-дақиқада ҳисобдаги фарқни қисқартирган бўлса, «Ақтўбе»дан Андрия Филиппович 93-дақиқада самарали зарба йўллади.

Шу тариқа «Ақтўбе» рақибидан 4:1 ҳисобида устун келди.


Жавоб учрашуви 3 август куни бўлиб ўтади.

«Ақтўбе» мусобақанинг учинчи босқичига йўл олса, ЦСКА София (Болгария) ва «Сепси» (Руминия) жамолари ғолиби билан тўқнаш келади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар