Конференция лигаси: «Тобол» Финляндиянинг «Хонка» клуби билан тўқнаш келади

None
Фото: sports.kz
ASTANА. Кazinform – Қостанайнинг «Тобол» жамоаси бугун UEFА Конференция лигасининг биринчи саралаш босқичи доирасида Финляндиянинг «Хонка» клубига қарши майдонга тушади, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Учрашув 12 июль куни Қостанайдаги марказий стадионда пойтахт вақти билан соат 21:00да бошланади ва «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

«Хонка» 1957 йилда ташкил топган. 2008, 2009, 2013 йилларда Финляндия вейккауслигасида (олий лига) кумуш, 2019 йилда эса бронза медалини қўлга киритган.

У илк бор 2007 йилда Еврокубок ўйинларида иштирок этган. Ўша йили у Интертото кубогида, кейин UEFА кубоги ва Европа лигасида иштирок этди.

Икки жамоа ўртасидаги жавоб ўйини 20 июлга белгиланган.

«Тобол» илк бор 2003 йилда Еврокубокда қатнашган.

Ғолиб жамоа иккинчи саралаш босқичида Швейцариянинг «Базель» жамоаси билан куч синашади. Ўйин 27 июль ва 3 август кунлари бўлиб ўтади.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар