Қонаев шаҳрининг чегараси ўзгарди

Алмати вилоятининг Қонаевшаҳри чегараси ўзгарди. Бу ҳақда Ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар беради Каzinform.

Қонаев шаҳри
https://oz.inform.kz/

“Алмати вилояти Иле тумани Жетиген қишлоқ округи чегарасигача бўлган 10962 гектар майдонни бериш орқали Алмати вилояти Қонаев шаҳри чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги Алмати вилояти маслиҳатининг 2023 йил 24 ноябрдаги қўшма қарори ва Алмати вилояти ҳокимлигининг 2023 йил 24 ноябрдаги қарорига розилик берилсин”, — дейилади Қарор матнида.

Ҳужжатга кўра, ўтказилиши керак бўлган 10 962 гектар ерлар орасида:

- қишлоқ хўжалиги ерлари – 2916 га;

- Аҳоли пунктлари ерлари - 526,7 гектар;

- саноат, транспорт, алоқа, космик хизмат, мудофаа, давлат хавфсизлиги ва бошқа қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиш учун мўлжалланмаган ерлар – 3174,8 гектар;

- алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ерлари, соғломлаштириш, рекреацион ва тарихий-маданий мақсадлардаги ерлар - 50 гектар;

- ўрмон захиралари ерлари – 445 гектар;

- сув захиралари ерлари - 3 гектар;

– Бўш ерлар – 3846,5 гектар ажратилди.

Сўнгги хабарлар