10:10, 10 Ноябрь 2021 | GMT +5
Конькида учиш бўйича Япония терма жамоасининг 10 нафар аъзосида коронавирус аниқланди
TOKYO. KYODO-Kazinform – Германиянинг Инцелл шаҳридаги йиғинга келган Япония терма жамоасининг тўрт нафар спортчиси ва олти нафар ходимида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Kyodo агентлигига таяниб, Kazinform хабар беради.
Мамлакатнинг фигурали учиш бўйича миллий идораси юқтирганлар Германия соғлиқни сақлаш идораларининг кўрсатмаларига мувофиқ етти кун карантинда бўлганини айтди.
Халқаро ўқув-машғулотлари турида жами 22 нафар фигурали учувчи ва 13 нафар ходим, жумладан, 2018 йилги Қишки Олимпия ўйинлари ғолиблари Нао Кодайра ва Михо Такаги ҳам қатнашди.
Жамоа 12-14 ноябр кунлари Польшанинг Томашов-Мазовецки шаҳрида бўлиб ўтадиган мавсумдаги илк жаҳон чемпионати олдидан машғулотлар ўтказиш учун Германияга етиб келди.
Польшага кириш учун зарур бўлган CОVID-19 тести миллий терма жамоа аъзолари томонидан пайшанба, жума ва якшанба кунлари ўтказилди.