12:33, 15 Январь 2024 | GMT +5
Колумбиядаги кўчки оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Фожиа кучли ёмғирдан кейин кўчки туфайли тўсиб қўйилган Медельин ва Кибдо шаҳарлари ўртасидаги тирбанд йўлда содир бўлган. Тирбандликда қолган кўплаб ҳайдовчилар ва йўловчилар навбатдаги кўчки остида қолган яқин атрофдаги уйдан паноҳ топишди, деб ёзади AFP.
Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда, деди Колумбия вице-президенти.